Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуни, уни амалга оширишдаги вазифалар, 2020 йил ҳисобот сайловлар йили ҳамда йил якуни бўйича жамоа шартномаларининг муҳокамаси тарғиботи

Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Раёсатининг 2020 йил 14 январдаги 17-9 сонли карорига мувофиқ, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарат ходимлари иштирокида Ўзбекистон “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун тарғиботи 2020 йилда “Касаба уюшмаларида ўтказиладиган ҳисобот сайловларни ўтказиш ҳамда тизимда “Жамоа шартномаларининг 2019 йилда бажарилиши муҳокамалари”ни ўтказишга бағишланган семинарлар ўтказилмоқда.

2020 йилнинг 24 январь куни тармоқ тизимидаги Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитасида қўмита тизимидаги бошланғич ташкилотлар раислари ва фаоллари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни, “Касаба уюшмалари тизимида ҳисобот-сайловларни ўтказиш” ҳамда ташкилотларда “Жамоа шартномаларининг 2019 йилда бажарилиши муҳокамалари”га бағишланган ўқув-семинар ўтказилди.

Ўқув-семинарда “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун ходимларни касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқларини амалга ошириш, касаба уюшмалари органларини тузиш, уларнинг ҳуқуқлари фаолиятларини кафолатларини таъминлаш, бундан ташқари иш берувчилар касаба уюшмалари вакиллари ва ҳукуматимизнинг манфаатларини уйғунлаштириш борасида касаба уюшмаларини фаолиятини тартибга солишдан иборатлиги семинар иштирокчиларига етказилди.

Ўқув-семинарда иштирок этган тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ижтимоий масалалари бўйича бош мутахассиси М.Т.Абдумаликова ва вилоят бирлашган қўмитаси раиси С.Н.Иззатуллаев мазкур Қонуннинг қабул қилиниши касаба уюшмалари фаолиятини тартибга солиш бўйича тизимли қонунчилик базасини яратиш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, уларга муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, касаба уюшмаларининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш учун қулай шароит ва кафолатлар бериш, касаба уюшмаларининг иш берувчилар давлат органлари билан ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш имконини бераётганлиги, касаба уюшмалари фаолиятини тартибга солиш бўйича тизимли қонунчилик базасини яратиш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, уларга муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, касаба уюшмаларининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш учун қулай шароит ва кафолатлар бериш, касаба уюшмаларининг иш берувчилар давлат органлари билан ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш имконини беришлиги ҳақида тўхталиб ўтишди.

Қонун билан касаба уюшмаларига берилаёган имтиёз ва кафолатлар, олдинги Қонунга нисбатан Янги Қонуннинг мукаммал ишлаб чиқилганлиги, Янги киритилган моддалар ҳамда“Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқлар” юзасидан ўз фикрларини билдиришди.

Ўқув-семинар давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг Уставларига мувофиқ жорий йилда ҳисобот-сайлов йиғилишларини тизимли, шаффоф тарзда ташкил этиш, қуйи касаба уюшма ташкилотларига ёш, билимдон, тажрибага эга муносиб номзодларни сайлаш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, 2020 йил учун Жамоа шартномаларини тузиш ва амалдаги жамоа шартномаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида М.Т.Абдумаликова ҳамда вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси Кенгашининг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири З.Ж.Маматқулова батафсил тушунтиришлар бердилар.

Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни “Ҳисобот-сайловлар” ва “Жамоа шартномалари муҳокамалари”ни тайёрлаш ва ўтказишни ташкиллаштириш юзасидан семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

Print Friendly, PDF & Email