Яхши дам – мехнатга хамдам

Иқтисодиётнинг юкори даромад келтирадиган ва жадал ривожланаётган йирик тармокларидан бири бўлган туризм айни пайтда, дунё мамлакатлари ва халқларининг маданият соҳасидаги амалий мулоқотида ўзига хос алоқа вазифасини ўтамокда.

Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ички туризмни ривожлантириш ҳамда ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун саёхатлар ташкил этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.

Тармоқдаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда қабул қилинган жамоа шартномалари ва тармоқ Келишувларига киритиш орқали ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун Республикамизнинг тарихий шаҳарлари ва ҳудуддаги хушманзара жойларга қисқа муддатли саёхатларини уюштириш ишлари бошланган.

Шунингдек, вилоятдаги қуйи бўғин касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан узайтирилган байрам кунларида (201 йил 21-24 март) ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун ҳудуддаги тарихий обидалар, қадамжолар, янги барпо этилаётган объектларга  саёҳатларини ташкил этиш бўйича чора тадбирлар Дастури ишлаб чиқилди.

Дастурни амалда бажарилишини таъминлаш мақсадида касаба уюшмаси аъзолари ўз ҳудудидаги тарихий қадамжолар ва истиқлол йилларида барпо этилган бунёдкорлик мажмуаларига саёхатларини ташкил этиш тадбирлари амалга оширилди

Вилоятда туризмни ривожлантириш, касаба уюшма ташкилотлари томонидан  мехнаткашлар ва уларни оила аъзолари учун саёхатлар ташкил этиш кўламини кенгайтириш мақсадида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан Хоразм вилоятининг “Урганч-Хива” вилоятларига туристик саёхат уюштирилди.

Саёхат давомида соха вакилларидан 50 кишидан иборат  бўлган  саёхатчилар кўхна ва қадимий Урганч ва Хива  шахрининг диққатга сазовор жойларини, кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи маданий меърос объектларини, қадимий            ёдгорликлар, масжид ва мадрасаларни, ноёб экспонатларни ўз кўзлари билан кўриш имконияга эга бўлдилар.

 

 

Print Friendly, PDF & Email