“Янги аср истеъдодлари — 2019” республика кўрик-танлови

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151  сонли қарорида берилган вазифалар ижроси юзасидан 2019 йил 25 май куни Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2018 йил 21 майдаги “Янги аср истеъдодлари — 2019” Республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 265-сонли буйруғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Ўзбекистон Бадиий академияси, Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши, Самарқанд вилоят ҳунармандлар уюшмаси, Самарқанд вилоят касаба уюшмалари билан ҳамкорликда “Янги аср истеъдодлари — 2019” республика кўрик-танлови ўтказилди.

Мазкур республика кўрик-танловининг асосий мақсади-ҳозирги замон талабларига жавоб бера оладиган малакали, рақобатбардош, юксак билимли, мустақил фикрлайдиган, ўзи танлаган таълим йўналиши бўйича мукаммал билимга эга бўлган, муҳандислик лойиҳа ва ишланмалар, инноватсион қурилиш технологияларини яратишга қодир ва юксак маънавиятга эга бўлган юқори салоҳиятли мутахассисларни тайёрлаш, миллий санъатимизнинг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган бой маданий мероси, бугунги салоҳияти, ёш ижодкорларни тарбиялашда бадиий маданият, бадиий фикрлаш тафаккурини юксалтириш, шу билан бирга “Устоз-шогирд” анъанасини кенг миқёсда ривожлантириш орқали ёш ижодкорларни ижодий билимини кенгайтириш ҳамда ижодий фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантиришдан  иборат.

“Янги аср истеъдодлари — 2019” республика кўрик-танловида республикамиздаги 13 та олий ўқув юртлари, жумладан, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Навоий давлат педагогика институти, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, Қорақалпоқ давлат университети, Наманган муҳандислик қурилиш институти, Урганч давлат Университети, Жиззах политехника институти, Наманган давлат университети, Фарғона политехника институти, Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат педагогика университети, Бухоро мухандислик технология институтларидан иқтидорли талабалар иштирок этишдилар. Бундан ташқари республикамизнинг турли ташкилот раҳбарлари иштирок этиб ўз табрик ва истакларини билдиришдилар.

Республика кўрик танловига тақдим этилган илмий-инновацион, ижодий ишлар, макетлар ва лойиҳалар илмий янгилиги, долзарблиги, муаллиф дунё қарашининг кенглиги, шу билан бир қаторда ишларда миллийлик ҳамда замонавийликнинг уйғунлашуви нуқтаи назаридан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 21 майдаги № 265-сон буйруғи билан тасдиқланган “Янги аср истеъдодлари — 2019” республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида Низом”да белгиланган мезонлар асосида адолатли ва холис баҳоланди

Кўрик танловда 289 нафар ёш иқтидорли талабалар ўзларининг 650 дан зиёд ишлари билан иштирок этишди. Вилоятлар кесимида 9 та вилоят ва Тошкент шаҳри ОТМлари ғолиблик учун баҳс олиб боришдилар. Номинациялар бўйича 9 та 1-ўрин Самарқанд вилояти вакилларига насиб этди. Энг фаол ОТМ эса Самарқанд архитектура-қурилиш институти деб топилди. Танловда иштирок этган 289 нафар талабадан 220 нафари СамДАҚИ талабалари ҳисобланади.

Танлов якунида ғолиб ва иштирокчилар Республика қурилиш вазирлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамда касаба уюшмаларининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email