Ёз – ўтмоқда соз!

Келажак эгалари бўлмиш жажжи кичкинтойлар бугун бошқача тааассуротлар билан бой бўлган кунларни ўтказиш учун оромгоҳларда дам олмоқдалар. Уларнинг гулгун чеҳраларидан, уларга берилаётган шарт-шароитлардан мамун эканликлари сезилиб турарди.

Жорий йилнинг 20 июн куни Чуст туманидаги “Баркамол авлод” оромгоҳида бўлиб ўтган очилиш тадбири бўлиб ўтди. Уни оромгох раҳбари София Олимова кириш сўз билан очиб, барча болажонларни қутлаб, уларни ҳар бир кунини сермазмун ўтказишларида омадлар тилаб қутлади.

Транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Феруза Эрматова ва “Узбектелеком” АК Наманган филиали касаба уюшма қўмита раиси Бахтиёр Турдиевлар сўз олиб, бахтли болажонларни мавсум қутладилар.

Кўтаринки ўтган тадбирда ҳар бир болажонлар ўз чиқишлари билан қатнашчиларга истеъдодларини намойиш этдилар.

— Мен, ушбу дам олиш масканига келиб жуда куплаб дўстлар билан танишдим, — дейди Орзихон Бахтиёрова, — биз барча дам олувчилар мавсум даврида мириқиб дам олишимиз учун яратилган шароитлардан миннатдормиз.

Print Friendly, PDF & Email