“Юрт тарақкиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида “2015-2017 йиллар мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида” амалий семинар ўтказилди

Ўзбекистон  транспорт, йўл  ва  капитал  қурилиш,  қурилиш  индустрияси  ходимлари касаба уюшмасининг  2015-2019 йиллар  харакат дастури бўйича,  Сурхондарё  вилоят бирлашган касаба уюшма  қўмитасининг  “2015-2017 йиллар мобайнида амалга  оширилган  ишлари   ҳамда  2018  йилда касаба уюшма фаолиятининг энг муҳим устивор йўналишлари тўғрисида”  Ангор,Музрабод,Кизирик,Шерабод,Жаркургон,Термиз туманлари хамда Термиз шахри ва шахар худудида жойлашган курилиш ташкилотлари касаба уюшм алари билан биргаликда Сурхондарё вилоят касаба уюшма ташкилотлари  бирлашмасининг кичик  мажлислар залида бўлиб ўтган  амалий семинарда, “Юрт тарақкиёти йўлида бирлашайлик шиори остида Сурхондарё  вилоят бирлашган касаба уюшма  қўмитасининг  “2015-2017 йиллар мобайнида амалга  оширилган  ишлари    тўғрисида” қўмита   раиси Хаитов  Бахтиёр  Жўраевичнинг маърузаси тингланди.                                                                                                                                      Шундан сўнг, “Касаба уюшма қўмитасининг 2015-2017 йилларда амалга оширилган ишлари  тўғрисида”ги махсус тайёрланган уч йиллик хисобот видеоролиги семинар катнашчилари учун намойиш килинди.

2015-2019 йиллардаги   харакат дастури бўйича  ижтимоий ҳимоя, иш ҳақи, ҳуқуқий ҳимоя, меҳнат муҳофазаси, маданий-оммавий, спорт-соғломлаштириш ишлари ва ходимларни маънавий юксалтириш, аёллар ва ёшлар учун қўшимча кафолатлар тақдим этиш тўғрисида қўмита жамоатчи етакчи мутахассис Абдуманнон Сатторий Меҳнат муҳофазаси соҳасида, Меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилашга доир меҳнат муҳофазаси бўйича Келишувларни имзоланишига эришиш, бунда тармоқ корхоналарда “яшил иш ўринлари”ни яъни муносиб меҳнат шароитларини таъминловчи иш ўринларини яратишни назарда тутиш мавзусида маъруза қилди.

“Касаба уюшма молиявий негизини мустаҳкамлаш, маънавий – маърифий,спорт тадбирларни ўтказишда тарғибот ташвиқот ишларини тизимли равишда олиб бориш тўғрисида” қўмита хисобчиси Ш.Бабамуратов, касаба уюшмаларининг молиявий негизини мустаҳкамлаш соҳасида, барча даражадаги касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан молиявий интизомга қатъий риоя қилинишини таъминлаш, тафтиш комиссияларининг фаолиятини самарали йўлга қўйиш, аъзолик бадалларини мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан назорат ўрнатиб маблагларини максадли  фойдаланишни ноқонуний харажатларга йўл  қўймасликни олдини олиш борасида маълумот берди.

Амалий семинарда  қўмита раиси Б.Хаитов бошланғич ташкилотлардаги олиб борилган ишлар ва улардаги камчиликлар тўғрисида  яна бир бор тўхталиб ўтди, вилоятдаги касаба уюшма фаолиятидаги амалга оширилаётган ишлари мана икки йилдан бери жадал иш олиб борилаётганлиги,  тумандаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари   жамоатчилик  асосида  иш олиб борилаётганлиги,  мунтазам равишда  хозиргача  вилоят  қўмитаси томонидан амалий ёрдам бериб келинаётганлигини таъкидлади.

Семинар қатнашчиларига  қўмита иш фаолияти тўғрисидаги фикр мулохазаларини билиш мақсадида, аноним тарзида саволномалар тарқатилди, саволномаларда Вилоят бирлашган  касаба уюшма қўмита ходимларига нисбатан ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Семинар савол — жавоб тарзида ўтказилди, йиғилиш қатнашчиларининг таклиф ва мулоҳазалари эшитилиб, семинарда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email