«Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!»

Жарқўрғон қурилиш ва гидротехника касб хунар коллежида Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017 -2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда касаба уюшма ташкилотлари ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда улар фаолларини Ватанимизнинг порлоқ истиқболи йўлидаги улуғвор мақсадларни амалга ошириш борасида жипслаштириш Форуми доирасида ташкил этилган 5 та секцияда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда кўмаклашиш дастури лойиҳаси муҳокама қилиниб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган «Юрт тараккиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган Форум якунларига кўра  давра суҳбати  ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бутун ҳалқимизнинг саъйи-харакатларини ягона олижаноб мақсад-изчил ва барқарор ривожланаётган, эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини барпо этиш йўлида бирлаштиришга даъват этганлиги тўғрисидаги маърузаси «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган давра суҳбати муҳокамасида  бўлди.

Шу улуғвор мақсад йўлида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди ва ҳаётга изчил тадбиқ этилмоқда.

Давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг 2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда кўмаклашиш дастури лойиҳаси муҳокамалари якунлари  бўйича ўз фикр-мулоҳазалари  билдиришдилар.

Давра суҳбати давомида “Фидойинг бўлгаймиз сени,Ўзбекистон” деган эзгу ғояни мужассам этувчи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзудаги маънавият соати ўтказилиб давра суҳбати учун тайёрланган видеороликлар намойиш этилди.

Давра сухбати якунида иштирокчиларга ушбу Форумда қабул қилинган мурожаат  тўлиғича ўкиб эшиттирилиб, коллеж  касаба уюшма фаолларидан айримларига  01 октябрь ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тармоқ бирлашган касаба касаба уюшма  қўмитасининг ташаккурномалари топширилди.

 

Давра сухбати якунида тармоқ касаба уюшма фаоллари жондан азиз Ватанимиз Ўзбекистоннинг нурафшон келажаги, порлоқ истиқболи йўлида барча куч ва ғайратларини сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

 

 

Print Friendly, PDF & Email