[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари  касаба  уюшмаси  Республика  Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]

Мамалакатимизда ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук ва баркамол этиб тарбиялаш борасида жуда кўп хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Ёшларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида тармоқ касаба уюшмаси Фарғона вилоят бирлашган касаба уюшма кўмитаси тизимидаги Фарғона транспорт касб-ҳунар коллежи бошланғич касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан гуруҳлар ва устозлар ўртасида Биринчи президентимиз Ислом Кармовнинг 80 йиллик таваллудига хотира турнири ўтказилди.

Турнирни касаба бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Р.Мадғозиев иштирокчиларни табриклаб ёш футболчиларга омад тилади. Биринчи прездентимиз Ислом Каримов доимо қалбимизда  эканлигини таъкидлади.  Футболчиларимиз ўз жамоалари билан қатнашди. 160-15 гуруҳ ўқувчилари 1-ўринни эгаллади.

Ўқувчилар турнири якунлангандан сўнг устозлар ўртасида Волейбол турнири ўтказилди . Устозлардан иборат “Ёшлар” жамоаси биринчиликни қўлга киритиб, соврин соҳиби бўлдилар. Алббатта спорт мусобақалари ғолибларига касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.