[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари  касаба  уюшмаси  Республика  Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]

Жорий йилнинг 13 ноябр куни Ғиждувон қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежида “Ис гази ва ботулизмнинг зарарли оқибатлари” ва “ис газидан эҳтиёт бўлиш”мавзуида тадбир ўтказилди.

Тадбирда  28 нафар ишчи-ходимлар ва 115 нафар талабалар, Ғиждувон туман ёнғин хавфсизлиги хизмати  ҳамда Ғиждувон туман хокимлиги  ходимлари қатнашди. Ғиждувон  туман ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлим бошлиғи сўзга чиқиб, ҳозирги кунда ис газидан захарланиб, бир қанча оилаларнинг фарзандлари ҳаётдан эрта кўз юмаётганлиги ачинарли холатлигини айтиб ўтди. Шунинг учун ҳар бир фуқаро ўта зийрак бўлиши, турли хис мосламалардан, иситиш печларида хатоликка йўл қўймасликлари, болаларни айниқса ёш болаларни ҳимоя қилиш  борасида тушунтириш ишларини олиб борди. Бундай тадбирларни ўтказишдан мақсад ҳалқни ҳимоя қилиш, уларнинг хушёрлигини ошириш эканлигини таъкидлади.