[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари  касаба  уюшмаси  Республика  Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси  бошланғич касаба уюшма ташкилоти – Наманган қурилиш ва дизайн касб-ҳунар коллежида Наманган шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Президентимиз томонидан илгари сурилган долзарб масала – бешта муҳим ташаббуснинг бешинчи йўналиши хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ўтказилган ярмаркада битирувчи курс ўқувчи-қизлари иштироки таъминланди.

– Иштирокчилар ўзларига қизиққан касблари бўйича ташриф буюрган мутахассислар томонидан тавсиялар олишди-, дейди касаба уюшмаси раиси Абдумалик Мамадалиев