Янги йил байрами арафасида Наманган вилояти транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари ташкилотлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан кўп йиллар давомида касаба уюшмалари тизимида фаолият олиб бориб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган пенсионерлар ҳолидан хабар олинди.
Жумладан, меҳнат фахрийси Пайзулло Паязов, Эркинжон Қамбаров, Рахимжон Арисланов, Муҳаббат Ахундадаева ва Мухаммаджон Охуновлар хонадонига ташриф буюриб, кексалар дуолари олинди.
Шунингдек, марҳум Владимир Ланковнинг турмуш ўртоғи Ирина Павловнанинг ҳам ҳузурида бўлиб, байрам ҳадялари улашилди.
![[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]](https://transport.kasaba.uz/wp-content/uploads/2025/08/cropped-tlogo-1-1.png)



O'zbekcha