Транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти – “Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасининг ишчи-ходимларига жорий йилнинг 1 ва 8 февраль кунлари Наманган вилояти драма театри актёрлари томонидан “Матмуса” ҳамда “Азиз” номли театр томошаларини намойиш этилди.
– Доноларимиз бекорга “Маънавий озуқа руҳни даволайди”, деб бежиз айтишмаган, дейди корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Мамиржон Назиралиев, – ҳар бир ходимларимизда ушбу томошалар катта таассуротлар қолдирди, – Айниқса, улар оила-аъзолари билан бундай театрларга камдан кам келганликларини ҳам уларнинг ҳаёжонларида акс этиб турарди. Раҳбариятимиз ҳамда касаба уюшмаси томонидан доимий бундай маданий ҳордиқлар ҳар бирларининг ҳаётида ёрқин акс этади, деган умиддаман.
![[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]](https://transport.kasaba.uz/wp-content/uploads/2025/08/cropped-tlogo-1-1.png)



Ўзбекча