Давлат бошқарувида фаолият олиб бораётган ишчи ҳодимларнинг малакасини ошириш мақсадида, Андижон вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси томонидан тизимдаги ишчи ходимлар учун жорий йилнинг 2-3 апрель кунлари “Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонунлар ва техника хавфсизлиги” мавзусида ўқув – семинари ташкил этилди. “Наманаган йўлчилар ўқув маркази” мутахассислари П. Мирходжаев ва Х.Абдуқодировлар томонидан олиб борилган дарслар давомида тингловчиларга керакли билим ва кўникмалар берилиб, ходимлар билан тажрибаларини ўртоқлашишди. Бу каби ўқув – семинар машғулотлари ходимларни билим савиясини ошириш, янги интеллектуал ғояларни яратишга хизмат қилади.
![[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]](https://transport.kasaba.uz/wp-content/uploads/2025/08/cropped-tlogo-1-1.png)



Ўзбекча