[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари  касаба  уюшмаси  Республика  Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгаши тизимидаги Тўрақўрғон 2-сонли касб-ҳунар мактабида “Янги Ўзбекистонда эл азиз,  инсон азиз” шиори остидаги фестивал -“Оила-маънавият қўрғони” тадбири деб номланди.

“Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари- филология фанлари номзоди, доцент Тўлқин Тоғаев, Ўзбекистон Ёзувчилар ижодий уюшмаси аъзоси, шоира Зилола Хўжаниёзоваларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.Айтиб ўтилганидек, ҳар битта оила маънавият қўрғондир. Бу қўрғонда инсон туғилади, камолга етади ва ҳаёт кечиради. Оилада берилган тарбия, дастурхон атрофидаги нафис суҳбатлар фарзандларга тўғри йўлни кўрсатади. Ота-оналар эса уларга ибрат мактабини яратиб берадилар.

Бу маърузалар халқона, содда тилда баён этилгани учун ҳам тингловчилар эътибор билан тингладилар.