Қадриятлар ҳар бир миллатнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ойнадек кўрсатиб турувчи энг муҳим омиллардан бири.
Бугун Наманган вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси ходимлари миллий руҳда олиб борилган “Сиёсий – маърифат соати” ҳар жума куни анъанага айланган, шунингдек, тадбир ўзлигимизни англаган ҳолда ўтказилди.
– Тадбирдан кўзланган мақсад қадриятлар халқимизнинг бебахо бойлиги, жамиятимиз, миллатимиз, давлатимиз тараққиётининг асосий омилларидан бири эканлиги, азал -азалдан халқимизга хос бўлган миллий қиёфани шакллантирувчи мардлик, тантилик, мехмондўстлик, саховатпешалик, ўзаро хурмат, биродарлик, бағри кенглик каби бетакрор фазилатларни ёшларимиз онгига сингдиришдир,-дейди инспекция касаба уюшмаси раиси Садриддин Қўчқаров.
Бундай тадбирлар, миллийлик билан боғланган ҳолда ҳар бир тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳам ўтказилмоқда.
![[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]](https://transport.kasaba.uz/wp-content/uploads/2025/08/cropped-tlogo-1-1.png)



O'zbekcha