[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари  касаба  уюшмаси  Республика  Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]

Ўзбекистон  касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 31 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури  ижросини таъминлаш ҳамда жамоа шартномасининг  10.2.4-бандидан келиб чиқиб, маданий-маънавий ҳамда тарғибот тадбирлари дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти автомобил йўллари  худудий Бош башқармаси касаба уюшма қўмитаси тизимидаги Зомин туман йўллардан фойдаланиш уюшмаси  корхонасида ишловчи 26 нафар ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда  Меҳнат Фахрийларига қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд  вилоятидаги  Ҳазрати Довуд зиёратгоҳига  саёҳат ташкил этилди. Саёҳатчилар  дастлаб ҳадис илмининг султони, буюк бобокалонимиз Имом Ал-Бухорий ҳазратлари қадамжосини зиёрат қилишдан  бошладилар, сўнгра юртимизнинг муқаддас қадамжоларидан бири – Самарқанд вилоятидаги Ҳазрати Довуд зиёратгоҳига саёҳат қилдилар.

Саёҳатчилар ушбу қадамжоларни зиёрат қилиб бир олам таассурот билан қайтишди. Улар дилларига бир олам қувонч бахш этган ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.