Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 феврал кунги «Ички туризмни янада ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида»ги ПҚ-3514-сонли қарорларида белгиланган асосий вазифаларнинг ижроси жараёнида қатор ишлар олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма кумитаси томонидан тармоқ соҳаси топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида, «Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил» лойиҳаси асносида Хорезм вилоятидаги Хива шаҳрига саёхат ташкиллаштирилди.
Саёхатда, тармок тизимидаги айрим кам таъминланган оилалар фарзандлари, иктидорли ёшлар ва бошланғич ташкилот етакчиларидан жами 60 нафар ёшлар иштирок этди.
Саёхат давомида, Хива шаҳрида жойлашган 17 та тарихий объектлар ва музейлар билан яқиндан танишиб, тарихий жойлар, эсдаликлар ҳақидаги маълумотлар ёшларда катта таъсурот қолдирди.
![[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]](https://transport.kasaba.uz/wp-content/uploads/2025/08/cropped-tlogo-1-1.png)



Ўзбекча