Ўзбекистон “Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги”ни нишонлаш бўйича тасдиқланган концепцияси бўйича Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ҳафталиги доирасида Тошкент архитектура-қурилиш университетида тармоқ корхона ва ташкилотларида фаолият юритаётган ва тахсил олаётган қурувчи ёшлар ўртасида “Энг фаол ёш ишчи-касб эгаси” танлови ўтказилди.
Иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, уларнинг касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, энг яхши халқаро ишланмаларни касбий таълим тизимига тадбиқ этиш учун замин яратиш мақсадида ўтказилган мазкур танлов “Ғишт териш-умумқурилиш ишлари устаси” ва “Қуруқ қурилиш ва пардозлаш ишлари устаси” каби 2 та йўналиш бўйича назарий ҳамда амалий босқичларда ўтказилди. Унда 14 та вилоятдан 2 нафардан жами 28 нафар иштирокчилар Республика босқичига етиб келиб ўзоро беллашдилар. Иштирокчилар хакамлар хайъати томонидан хаққоний бахоланиб, ғолиблар аниқланди.
“Ғишт териш-умумқурилиш ишлари устаси”
1 ўрин –Амиров Лазизбек (Тошкент вилояти)
2 ўрин- Абдужадилов Муҳаммаддиёр (Сурхандарё вилояти)
3 ўрин- Файзиева Истатбону (Бухоро вилояти)
“Қуруқ қурилиш ва пардозлаш ишлари устаси”
1 ўрин- Азимов Азизбек (Бухоро вилояти)
2 ўрин- Абдужадилов Фазлиддин (Тошкент шахри)
3 ўрин- Эргашев Жамолиддин (Жиззах вилояти)
Ғолиблар Республика Кенгашининг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланди.
![[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]](https://transport.kasaba.uz/wp-content/uploads/2025/08/cropped-tlogo-1-1.png)



Ўзбекча