[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари  касаба  уюшмаси  Республика  Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]

Кўрик-танловнинг вилоят босқичи якунларига бағишланган тадбир жорий йилнинг  5 июл куни Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши мажлислар залида ташкил этилди. Тадбирда танловнинг вилоят босқичида фахрли ўринларни қўлга киритган бошланғич ташкилотлар ўзларининг намунавий ҳужжатлари, фаолиятларини ёрқин ёритувчи кўргазмали материаллари билан иштирок этишди. Тадбирда бошланғич ташкилотлар ўзларининг иш фаолиятлари билан фикр ҳамда тажриба алмашишди. Жумладан, Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тизимидаги кўрик-танловда фахрли ўринларни қўлга киритган 6 та бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ҳам ўзларининг ҳужжатлари, самарали фаолиятларини акс эттирувчи материаллар ҳамда кўргазмали қуроллари билан фаол иштирок этишди. Тадбир сўнгида Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан ғолиб ташкилот касаба уюшма қўмита раислари  диплом ҳамда эсталик совғлари билан тақдирландилар