[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари  касаба  уюшмаси  Республика  Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]

“Кварц” а/ж да 2025 йил 18 март куни “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғояни ўзида мужассамлаштирган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

  Тўртта дошқозонда сумалак ва битта дошқозонда чалпак пиширилиб, корхона ишчи-ходимларига тортиқ этилди. Сумалак ва чалпак пишириш мобайнида янграган миллий ҳамда баҳорий кўй ва қўшиқлар ҳамда ишчи-ходималарнинг сумалак атрофидаги жозибали рақслари тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.

  Тадбирда 150 кишилик байрам дастурхонига корхонанинг фаол ишчи-ходимлари таклиф этилди.

Хонанда ва созандалари томонидан ижро этилган дилхуш миллий ва замонавий куй-қўшиқлар ҳамда ишчи-ходимлар томонидан ижро этилган жозибали рақслар тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.

Ушбу кунги байрам  ишчи-ходимлар учун ижобий хотираларга бой бўлди.