Жорий йилнинг 2-5 декабрь кунлари Қирғизистон Республикасида Бутунжаҳон қурувчилар ва ёғочсозлар касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Қирғизистон қурилиш ва қурилиш материаллари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамкорлигида “Ёш касаба уюшмаси фаоли: талаблар ва таклифлар” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ҳамда Молдова Республикаларидан вакиллар иштирок этиб, касаба уюшмалари ривожланишига кўмаклашиш, ишчи-ходимлар ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан ўртоқлашишди, шунингдек, соҳа вакиллари тажриба алмашишди.
![[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]](https://transport.kasaba.uz/wp-content/uploads/2025/08/cropped-tlogo-1-1.png)



O'zbekcha