[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари  касаба  уюшмаси  Республика  Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]

 2025 йил касаба уюшмалари фаолияти учун муҳим палладир. Чунки, жорий йил барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилади.

 Вилоят кенгаши  катта мажлислар залида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги  бошланғич касаба уюшмалари раислари  иштирокида   ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказишга бағишланган семинар ўтказилди. Мазкур семинарда тармоқ касаба уюшмаси  Республика кенгашидан Ш. Неъматов ,  вилоят кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири А.Ахмедов хамда тармоқ рахбари Д.Камиловалар иштирок этди.

Семинар давомида  иштирокчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талаблари асосида ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказиш тартиби, қўмита аъзоларини сайлаш тартиби, ҳужжатларни расмийлаштириш, комиссия аъзоларининг вазифалари ва дублёрлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.