2025 йил касаба уюшмалари фаолияти учун муҳим давр ҳисобланади, чунки жорий йилда барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилади.
Бухоро вилоят кенгаши катта мажлислар залида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш ҳамда қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари раислари иштирокида ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказишга бағишланган семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашидан Ш. Неъматов, вилоят кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири А. Ахмедов ҳамда тармоқ раҳбари Д. Камилова иштирок этдилар.
Семинар давомида иштирокчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талаблари асосида ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказиш тартиби, қўмита аъзоларини сайлаш жараёни, ҳужжатларни расмийлаштириш, комиссия аъзоларининг вазифалари ва дублёрлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
![[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]](https://transport.kasaba.uz/wp-content/uploads/2025/08/cropped-tlogo-1-1.png)



O'zbekcha