[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари  касаба  уюшмаси  Республика  Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]

Қадриятлар ҳар бир миллатнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ойнадек кўрсатиб турувчи энг муҳим омиллардан бири.

Бугун Наманган вилояти  қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси ходимлари миллий руҳда олиб борилган “Сиёсий – маърифат соати” ҳар жума куни анъанага айланган, шунингдек, тадбир ўзлигимизни англаган ҳолда  ўтказилди.

– Тадбирдан кўзланган мақсад қадриятлар халқимизнинг бебахо бойлиги, жамиятимиз, миллатимиз, давлатимиз тараққиётининг асосий омилларидан бири эканлиги, азал -азалдан  халқимизга хос бўлган миллий қиёфани шакллантирувчи мардлик, тантилик, мехмондўстлик, саховатпешалик, ўзаро хурмат, биродарлик, бағри кенглик каби бетакрор фазилатларни ёшларимиз онгига сингдиришдир,-дейди инспекция касаба уюшмаси раиси Садриддин Қўчқаров.

Бундай тадбирлар, миллийлик билан боғланган ҳолда ҳар бир тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳам ўтказилмоқда.