Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан тармоқ тизимидаги Жарқўрғон йўл хўжалик пудрат таъмирлаш фойдаланиш корхонаси маъсулияти чекланган жамияти касаба уюшма аъзолари билан биргаликда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури бўйича қадимий Бухоро шаҳрига эсда қоларли саёҳат уюштирилди.
Касаба уюшма фаоллари, кекса онахонлар, меҳнат фахрийларидан иборат 100 нафар сайёҳ икки кун давомида Бухоро шаҳрининг тарихий обидалари ва диққатга сазовор масканларига ташриф буюрдилар ҳамда истиқлол йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар.
Корхона касаба уюшмаси аъзолари яна бир бор юртимиз қанчалар буюк ўтмишга эга эканлигини, истиқлол иншоотлари ўз салобати ва маҳобати билан дунёни ҳайратга солаётганлигини гувоҳи бўлишди.
![[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]](https://transport.kasaba.uz/wp-content/uploads/2025/08/cropped-tlogo-1-1.png)



O'zbekcha