“Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятда “Аёллари қадр топган юрт” шиори остида тадбир ўтказилди. Корхона аёллари мусиқа садолари остида гуллар билан кутиб олинди. Корхонанинг профилакторийсида Хотин-қизлар учун байрам дастурхони ёзилди. Тадбирда турли касб ва лавозимларда самарали фаолият юритаётган ҳамда соғлом, баркамол фарзандларни вояга етказиш, оилаларни мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган хотин-қизлар, меҳнат фахрийлари рағбатлантирилди. Нафақадаги ва боқувчисини йўқотган аёлларга моддий ёрдам кўрсатилди. Корхона ҳаётида фаол иштирок этган хотин-қизлар Фахрий ёрлиқ ва касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
“Халқаро Хотин-қизлар куни” муносабати билан корхона касаба уюшмаси ташкилоти, маънавият-тарғибот бўлими, Хотин-қизлар комиссияси ва “Камолот” ЁИХ ҳамкорлигида “Балли қизлар” кўрик-танлови ўтказилди. Танлов иштирокчиларини вилоят хокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.
![[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]](https://transport.kasaba.uz/wp-content/uploads/2025/08/cropped-tlogo-1-1.png)



O'zbekcha