Мазкур сана ҳар йили юртимизда кенг кўламда нишонланиб, бу борадаги эзгу ишларни яна бир бор сараланади. Айниқса, шу куни ҳаста ва беморлар, боқувчисини йўқотган, ёлғиз кишилар каби меҳрга муҳтожлар ҳолидан хабар олинади.
Эзгу ва хайрли ишларнинг бош тарғиботчиси бўлган имом-хатибларимиз кишиларни ана шундай амалларга чорлаш билан бирга ўзлари ҳам аждодлар изидан бориб, шундайин кори хайрларда бош-қош бўлган ҳолда ибрат кўрсатиб келганлар.
“3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан корхона ва ташкилотлар томонидан бир қатор эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги касаба уюшма ташкилотларида хам бу сана кенг нишонланди. АДТИ қошидаги академик лицей касаба уюшма қўмитаси томонидан вилоятдаги Меҳрибонлик уйига ташриф уюштирилди. Мархамат туманидаги 2- касб хунар мактаби томонидан тумандаги болаликдан ногиронлиги бўлган ёшлар холидан хабар олинди ва совғалар тарқатилди. Бу мақсадларга 5 млн. сўм маблаг сарфланди.
![[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]](https://transport.kasaba.uz/wp-content/uploads/2025/08/cropped-tlogo-1-1.png)



Русский