Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326 – сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.05.2021й ПФ-6222-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Фармони , “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ходимларнинг фаол дам олиш учун энг қулай шароитларни яратиш мақсадида ,ҳамда 9 май – умумхалқ байрами – “Хотира ва Қадрлаш куни”ни муносабати ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.05.2021й ПҚ-5110-сонли “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори , Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Жиззах вилоят Кенгаши Ижроия Қўмиталарининг ички туризмни ривожлантириш ҳақидаги қарорлари ижроси бўйича ишлаб чиқилган амалий чора-тадбирлар режасига асосан 2021 йил 15 май куни Жиззах вилоят АЙҲББ бошланғич касаба уюшма ташкилоти тизимидаги Бахмал туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси 91 нафар меҳнат фахрийлари ,ишчи – хизматчилар , ёшларнинг Самарқанд вилояти ва Самарқандшаҳрига саёҳати ташкил қилинди.
Саёҳатчилар дастлаб Самарқанд вилоятида жойлашган муқаддас қадомжолардан бири бўлгани “Ҳазрати Довуд” зиёратгоҳига саёҳат қилдилар, сўнгра қадимий – тарихий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрининг диқатга сазовор жойлари , меъморий обидалари , шу жумладан юртимизнинг энг қутлуғ қадомжоларидан бири – Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг мангу қўним топган “Ҳазрати Ҳизр” масжиди мажмуасида бўлиб , Ислом Каримов мақбараисини зиёрат қилар экан , бизга озод ва обод Ватан қолдирган буюк инсоннинг улуғвор хизматларини чуқур миннатдорлик билан ёдга олиб , Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар , ҳамда шаҳарда Мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан яқиндан танишдилар.
Самарқанд шаҳрининг диққкатга сазовор жойлари , тарихий обидалари , зиёратгоҳлари ва истиқлол йилларида қурилган маҳобатли бинолари саёҳатчиларда олам-олам таассурот қолдирди ва улкан руҳий маънавий куч бағишлаб янги марраларни эгаллашга рағбат уйғотди. Саёҳатчилари Бахмал ТЙФУК бошқаруви ва касаба уюшма қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
![[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]](https://transport.kasaba.uz/wp-content/uploads/2025/08/cropped-tlogo-1-1.png)



Русский