Жорий йилнинг апрел ойининг дастаблки кунларида транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти – “Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси” унитар корхонасининг ходимларидан 96 нафарини Самарқанд шаҳрининг қадамий гўшаларига саёҳатлари уюштирилди.
2 кундан иборат саёҳат давомида саёҳатчилар Самарқанд шаҳрида жойлашган Ҳазрати Хизр мақбараси ва биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрларини зиёрат қилиш билан бошлади.
– Шундан сўнг Регистон мажмуаси, Имом-ал-Бухорий, Махдумий Аъзам Косоний мақбараларини зиёрат қилаётганимизда, -дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Мамиржон Назиралиев,- аввало Ватанимиз тинчлиги, осайишта ҳаётимизни гуллаб-яшнаши учун барчамиз дуоларга қўл очдик.
Бундай саёҳатлар бошқа корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳам йил давомида уюштирилиб борилади.
![[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]](https://transport.kasaba.uz/wp-content/uploads/2025/08/cropped-tlogo-1-1.png)



Русский