Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ёшларга доир сиёсатларни амалга ошириш, ёшларни келажакка бўлган интилишларини қўллаб қувватлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада Транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг бирлашган касаба уюшма қўмитасининг бошланғич касаба уюшма ташкилоти –Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.Атаходжаев, Уйчи туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Ғ.Ғаниев хамда туман хокими М.Апақов билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда тумандаги ўрта таълим мактаби битирувчилари хамда коллеж битирувчи ёшлари иштирок этдилар.
Даставвал Ички ишлар бошқармаси бошлиғи вилоятдаги ёшларни хозирги кундаги фаолияти хақида, уларни қизиқишлари, тадбиркорлик фолиятларини ташкил этиш буйича ўзининг кўрсатмаларини бериб ўтди. Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда назарий билимларга таяниб қолмай, амалий фаолиятларни ташкил этиш, жумладан, тадбиркорлар билан бевосита ўқувчилар ўртасида “Устоз-шогирд” анъаналарини ўрнатиш, уларни фаолият жараёнларини ишлаб чиқариш корхоналарида ўргатиш таклифини берди. Тумандаги ёшларни ечими топилмаётган муаммолари хамда таклифлари билан мутассадди рахбарлар билан ўртоқлашилди. Битирувчилар томонидан берилаётган саволларга Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.Атаходжаев, Уйчи туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Ғ. Ғаниев хамда туман хокими М.Апақов томонидан батавсил жавоб берилди. Муаммолар эса ўз ўрнида бартараф этиб борилди.
Тадбирда туман “Ёш мақомчилар” ансамбли томонидан концерт дастури намойиш этилди. Шунингдек, тадбир сўнгида туманнинг иқтидорли бир қатор ёшлари эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Коллежнинг иқтидорли ўқувчиларидан Сардор Турсунов, Зарифа Мадаминова, Комила Турғунова, Достон Сотиволдиев хамда Илёсбек Эргашевлар хам Ички ишлар бошқармаси бошлиғи хамда туман хокимининг совғаларига эга бўлдилар.
![[:uz]Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши[:ru]Республиканский совет профсоюза работников транспорта, дорожного и капитального строительства и строительной индустрии узбекистана[:oz]Oʼzbekiston transport, yoʼl va kapital qurilish, qurilish industriyasi xodimlari kasaba uyushmasi Respublika Kengashi[:]](https://transport.kasaba.uz/wp-content/uploads/2025/08/cropped-tlogo-1-1.png)



Русский