025 йил 14-январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилоят Кенгаши катта мажлислар залида Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Республика касаба уюшма Кенгаши ташаббуси билан ўқув семинари ўтказилди. Семинарга тармоқ тизимидаги йирик бошлангич касаба уюшма ташкилотлари раислари таклиф этилди. Семинарда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши мехнатни мухофаза қилиш бўлими бош мутахассиси Д.Т.Хашимова ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясини Андижон вилояти Кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири Х.П.Матисаевлар иштирок этдилар.
Ўқув семинарини Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят касаба уюшма Кенгаши раиси Н.Кузибаева кириш сўзи билан очди.
Семинар Дастуридан асосий ўрин олган масалаларидан бири 2025 йилда “Бошлангич ташкилотларда хисобот сайловлар ўтказиш тратиби тўғрисида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши мехнатни мухофаза қилиш бўлими бош мутахассиси Д.Т.Хашимова маъруза қилди. Маърузачи ўз сўзи давомида корхоналарда меҳнат мухофазаси бўйича талабларни бажарилиши устидан маъмурий жамоатчилик назоратини олиб бориш, жамоа шартномаларида мехнат мухофазаси бўйича Битимни бажарилиши, мехнат мухофазаси вакили хақида, хамда Мехнат мухофазаси қонуни тўғрисида, иш ўринларини мехнат шароитлари ва асбоб ускуналарнинг жарохатланиш хавфсизлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби, мехнатни мухофаза қилиш ишларини ташкил этиш, Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зараланиши тўғрисида ҳам тушунчалар бериб ўтди.
Шунингдек, ўқув семинарида иштирок этган Кенгаш аппарати меҳнат ташкилий ишлар бўлими мудири Х.П.Матисаев Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош Кенгашининг 2024 йил 21-октябрдаги IX-сон қарорда белгиланган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида хисобот сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низом билан кўргазмали равишда яқиндан таништирди.
Ўқув семинари давомида иштирокчилар томонидан амалиётда учрайдиган муаммолар юзасидан берилган саволларга соха мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари талаблари асосида жавоб берди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: