Савол жавоблар

Саволим аёлим алимент масаласида судга ариза берган мен алимент тулашдан бойин товламайман лекин судя мани чакирмасдан карор чикариб 373 минг давлат божи белгилабди судяни бунга хакки борми

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг  177-моддасида Суд буйруғи судья томонидан ундирувчи ва қарздорни судга чақирмасдан, уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан якка тартибда, суд муҳокамасисиз берилади деб белгилаб қуйилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг  171-моддаси тўртинчи қисмида вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш билан ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаган талаб билан арз қилинган бўлса суд буйруғи берилади дейилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 329-моддаси учинчи қисмида алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан даъвогарлар умумий юрисдикция судларида давлат божини тўлашдан озод қилинади деб белгилаб қуйилган.

Шу сабабли юқоридаги ҳолатда судянинг ҳаракатлари қонуний.

Print Friendly, PDF & Email

Саволим аёлим алимент масаласида судга ариза берган мен алимент тулашдан бойин товламайман лекин судя мани чакирмасдан карор чикариб 373 минг давлат божи белгилабди судяни бунга хакки борми

javob

Print Friendly, PDF & Email

Ассаломут алейкум:Мен Кораколпокстон Республикаси Кунгирот туманида яшовчи Хамидов Азамат Савол: 6 ой олдин Суд болди.1йил 6 ой машина хайдаш хукинан айрилдим тезлатип прваларимни кайтарип олиш имконияти борми.

    Суд томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган хайдовчи томонидан мазкур судга мазкур муддатни қисқартиришни сўраб узрли ва бошқа асослантирувчи ҳолатларни кўрсатиб ариза киритиш ҳуқуқи мавжуд. Бунда маъмурий суд томонидан мазкур ариза кўриб чиқилади ва мазкур масалани суд ҳал қилади.

 

Print Friendly, PDF & Email

Ассалому алайкум мен 2014 йил март ойда карилик пенциясига чикдим июль ойгача пенциям келмади.Россияга ишлаш учун кетган эдим.Кайтиб борганимда карилик пенциямни оламанми йукми.

Нафақани расмийлаштириш учун барча ҳужжатларни топширсангиз ЎзРМКнинг 289-моддасига асосан «Ёшга доир пенсия суғурта қилинган ходимларга умумий асосларда: эркаклар — олтмиш ёшга тўлган бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма беш йилдан кам бўлмаган тақдирда, аёллар — эллик беш ёшга тўлган бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма йилдан кам бўлмаган тақдирда тайинланади. Пенсия суғурта қилинган ходимларнинг айрим тоифаларига пенсия ёши кам бўлганда, тегишли ҳолларда эса, — меҳнат стажи кам бўлганда ҳам тайинланади» мазкур талабларга жавоб берса албатта тайинланади.

Print Friendly, PDF & Email

Салом 2014 йил охирларида бир таниш киши мендан безнес киламиз деб 90000 рубль олган эди йукни сотолмаяпман деб хозиргача пулни бермаяпти хохласангиз пулга хисоблаб юкни(Пегмент) бераман деяпти мен бу нарса бн шугулланмаганман пулимни кандай ундиришим мумкин маслахат берсангиз

ЎзР ФК талабларига асосан 732-моддасига асосан «Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади» дейилган. агар мазкур қарз олди-бердиси тилхат, шартнома шаклида бўлган бўлса суд тартибида ундириб олиш мумкин.

Print Friendly, PDF & Email

ходим 2013-2014 (24—кун) ва 2014-2015 (24-кун) фойдаланмаган жами 48 кунга таътилга чиқишга бўладими, неча кундан таътилдан ходимнинг ва рахбарнинг розилиги билан чақириб олиш мумкин жавоб учун олдиннан рахмат

Ходимга иш йили учун ЎзР МКнинг 140-моддасига асосан «Йиллик таътилнинг умумий муддатини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар йиллик асосий таътилга (шу жумладан узайтирилган таътилга ҳам) қўшиб жамланади. Барча ҳолларда қонун ҳужжатлари билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг умумий муддати қирқ саккиз иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмас» деб қайд этилган мазкур ҳолатда иш берувчи билан келишилса эътироз билдирмаса мумкин. 2013-2014 иш йиллари учун таътилга чиқмаганлиги бўйича фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланади. ЎзР МКнинг 147-моддасига асосан «Таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки ушбу Кодекснинг 143-моддаси бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда кейинги иш йилининг таътилига қўшиб қўйилиши керак» деб қайд этилган.

Print Friendly, PDF & Email

Birinchi xomladorlik ta’tili necha xaftalilda beriladi

ЎзР МКнинг 233-моддасига асосан «Аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилиб, туғишга қадар амалда бундай таътилнинг неча кунидан фойдаланилганидан қатъи назар аёлга тўлиқ берилади»

Print Friendly, PDF & Email

Ассалому алейкум мен хусусий корхона хисобчи булиб ишлайман ходимамиз аризасига асосан уз хисобидан хомиладорлик учун таьтилга чикиши мумкинми хакда конун хужжатларида курсатилганми

ЎзР МКнинг 233-моддасига асосан «Аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилиб, туғишга қадар амалда бундай таътилнинг неча кунидан фойдаланилганидан қатъи назар аёлга тўлиқ берилади» ЎзР МКнинг 233-моддасига асосан «Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади. Аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилади»

Print Friendly, PDF & Email

Ассаслому алейкум. Ходимнинг уз хохишига кура 12 ойлик давр ичида мехнат таьтилига чикмаслиги мумкинми? Бунинг учун ходим мехнат таьтили олмаслиги юзасидан ариза бериши керакми?

ЎзР МКнинг 133-моддасига асосан «Барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади» деб қайд этилган аммо ходим иш йили давомида мазкур таътилдан фойдаланиш фойдаланмаслик масаласини ўзи ҳал этади бунинг учун таътилга чиқмаслик учун ариза бериш талаб этилмайди.

Print Friendly, PDF & Email

салом. мен 63 ёшдаман. олдин педагог бўлиб ишлаганман. биринчи 25 йиллик стаж билан 50 ёшимда нафақага чиққанман. сўнг 55 ёшданбелгиланган имтиёзли нафақага ўтказилганман.ва 5 фоиз қўшимча нотўғри қўшилган деб ҳозирда нафақамдан ортиқча тўлов ушланмоқда. шу тўғрими?

Мазкур масалада бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мурожаат қилиб нима асосида ортиқча тўлов ушалаётганини бўйича мурожаат қилишингиз лозим. Имтиёзли нафақангиз нотўғри расмийлаштирилган бўлса шу каби ҳолат юз бераётган бўлиши мумкин.

Print Friendly, PDF & Email
Print Friendly, PDF & Email