Барчамизга маълумки, Мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари Мухтарам Шавкат Миромоновичнинг бевосита ташаббуси билан 30 дан ортиқ хотин-қизларни қўллаб қувватлашга доир фармон ва қарорлар ҳамда ҳукумат қарорлари қабул қилинганлигини қайд этиб ўтиш лозим. Мамлакатимизда хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш ва гендер масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.
Хотин-қизларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш халқимиз менталитетининг ажралмас қисмидир. Кейинги йилларда аёлларни ардоқлаш борасидаги ишлар мутлақо янгича босқичга кўтарилгани мухтарам Президентимизнинг халқимиз, айниқса, аёлларни, мунис қизларимизни ҳаётдан рози қилиш борасидаги ғамхўрлигининг амалий намунасидир.
Ўзбекистон транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимида 45 минг нафар хотин-қизлар меҳнат қилиб келмоқда ва уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, меҳнат ҳуқуқини кафолатлаш ва аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Тармоқ корхона ва ташкилотларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш, тармоқ касаба уюшмаси тузилмасидаги ўзгаришлар, худудий кенгашлар ва бошланғич ташкилотларда хотин-қизлар билан ишлаш сохасидаги фаолиятни, уларга муносиб ва хавфсиз иш жойлари яратилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш шунингдек “ Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Хотин-қизлар кенгаши Низоми” ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 5-6 июн кунлари Наманган шахрида “Аёллар-жамият кўзгуси” Жамият ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизлар салоҳиятидан фойдаланиш, уларнинг имкониятларини рўёбга чиқаришмавзусида тармоқ касаба уюшмаси республика хотин-қизлар кенгаши конференцияси ўтказилаяпти.
Конференция ишида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши аппарати аёл ходималари, тармоқ касаба уюшмаси худудий кенгаш раислари, худудий хотин- қизлар кенгашлари раислари иштирок этдилар.
Шу билан бирга конференция ишига меҳмонлар таклиф қилинганлар. Жумладан:
Тохтаева Гўзал Кашибовна – Соғлиқни-сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари, ЎКУФ хотин-қизлар кенгаши раиси.
Ғойибназарова Нодира Баходиржонова – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнатни мухофаза қилиш бўлими бошлиғи
Юлдашева Наргиза Икрамовна – Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши хотин-қизлар кенгаши раиси
Мухамадиева Наргиза Лапасовна – Ҳалқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати, “Юксалиш” Умумиллий Ҳаракати Наманган вилояти бўлинмаси раҳбари, вилоят хокими маслаҳатчиси
Нурматова Сайёра – Наманган шаҳар кўп тармоқли Марказий поликлиникаси олий тоифали шифокори
Ҳайдарова Дилбар — “Мураббий” газетаси бош мухаррири, шоира
Конференцияда сўзга чиққанлар ўз маърузаларида Барқарор ривожланиш соҳасидаги 5-мақсад — Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотлар самарадорлиги, Иш жойларида хотин-қизлар учун муносиб мехнат шароитларини яратиш, уларнинг мехнати мухофазасини таъминлаш ва бу борада жамоатчилик назоратини олиб боришда касаба уюшмаларининг роли, аёлларни репродуктив саломатлигини химоялаш, ишловчи хотин-қизларни манфаатларини химоялаш борасида тизим бошланғич ташкилотларида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида фикр юритдилар.
Конференция иштирокчилари йиғилиш давомида тармоқ корхона ва ташкилотларида аёллар учун яратилаётган мехнат шароитлари, мехнат хуқуқларини таъминлашдаги имтиёз ва кафолатларни тақдим этилишидаги муаммолар ва камчиликлар, уларни бартараф этиш юзасидан таклифларни билдириб ўз фикр ва мулохазалари билан ўртоқлашдилар.
Жамиятимизда олиб борилаётган бундай ислохатлар, ўтказилаётган тадбирлар аёллар қалбида жўш ураётган шукроналик ва юртдан, Юртбошидан миннатдорлик ҳисси, ҳар бир соҳада юксак натижаларга эришишга руҳлантирмоқда.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: