Мамлакатимизда “11-ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” 2021 йилдан бошлаб ҳар йили кенг нишонланиб келинмоқда. Байрам тадбирлари барча бўғиндаги касаба уюшмалари ташкилотлари маъсуллигида корхона, ташкилот ва муассасаларда, шунингдек республика, вилоятлар ва туман (шаҳар)лар миқиёсида давра суҳбатлари, очиқ мулоқатлар тарзида ўтказиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 8 ноябр куни тармоқ касаба уюшмаси хизматида бўлган “Тошкент метрополитен” ДУК бошланғич касаба уюшмасида “Янги Ўзбекистоннинг Янги касаба уюшмалари фаолиятидаги устивор йўналишларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда галдаги долзарб вазифалар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Нугманов Абдулла Курбанович, рахбарлар ва ташкилот ишчи-ходимлари иштирок этишди.
Тадбир давомида ташкилот ходимларининг қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди ҳамда таклифлар қабул қилинди.
Тадбир сўнгида “Тошкент метрополитени” ДУК бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Содиқов Бахтиёр Гулямович Ўзбекистон траспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: