Боёвут тумани 2-сон касб-хунар техникумида хисобот-сайлов йигилиши утказилди

Жорий йилнинг 17 март куни Боёвут тумани 2-сон хасб-хунар техникуми бошланғич касаба уюшмасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси бандларининг ижроси бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди. Йиғилишда бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2020–2025 йиллардаги фаолияти юзасидан маъруза ўқиб эшиттирилди, бажарилган ишлар таҳлил қилинди ва келгуси режалар муҳокама этилди.

Техикум меҳнат жамоаси манфаатларини ҳимоя қилиш, ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Йиғилиш қатнашчилари томонидан жамоа шартномаси ижросини янада самарали ташкил этиш юзасидан таклифлар билдирилди.

Йиғилиш давомида Боёвут тумани 2-сон хасб-хунар техникуми бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва унинг аъзолари сайланди. Шу билан бирга, келгуси 5 йилликда касаба уюшмасининг асосий йўналишлари ва бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email