Жорий йилнинг 18-март куни Бухоро туман йўллардан фойдаланиш Давлат муассасасида 2023-2025-йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2024-йилдаги ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда ташкилот директори Темиров Фирдавс Эркинович хамда , касаба уюшма қўмитаси раиси Абдурахимов Азизжон ҳисобот бердилар. Шундан сўнг Ташкилотнинг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Сайловни очиқ овоз бериш усулида ўтказишга келишилди. касаба уюшма қўмитаси раиси 2020-йил феврал ойидан 2025-йил феврал ойига қадар фаолияти тўғрисида ҳисобот берди.Янгидан касаба уюшма қўмитаси таркиби, касаба уюшма қўмитаси раиси, хамда тафтиш комиссия раиси ва таркиби сайланди. Бухоро вилоят конференциясига делегат сайланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Бухоро вилоят тармок касаба уюшмаси раиси Д.Камилова



Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: