Зомин ТЙФДМ бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Кеча , 2025 йил 22 март куни Зомин ТЙФДМ бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши ташкилий ишлар бўлим мудири Юнусов Икром Исламович ва Жиззах вилоят АЙҲББ КУҚ раиси Б.Худайбердиевлар  қатнашдилар ва касаба уюшмалари томонидан олиб борилган ишлар ва келгусида улар  олдида турган долзарб масалар юзасидан маъруза қилдилар. Конференция иштирокчилари Зомин ТЙФДМ к.у.ташкилотининг 2020-2024йиллар давомида олиб борган иш фаолияти бўйича қўмита раиси Н.Б.Хўжамқулованинг маърузасини эшитдилар.Конференция кўпчилик овоз билан к.у.фаолиятини қониқарли баҳолади , к.у.нинг раиси ва янги таркибини сайлади ҳамда Жиззах вилоят АЙҲББ КУҚ.нинг ҳисобот-салов конференциясига делегатлар сайлади. Зомин ТЙФДМ бошланғич к.у. ташкилоти қўмитасининг раиси этиб Хўжамқулова Нодира Босимовна сайланди.

Print Friendly, PDF & Email