Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябридаги ПФ-158 Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган барча йўналишларда инновацион фаолиятни кенг жорий этиш, илмий тадқиқотларни ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, ёш тадқиқотчиларнинг улушини ошириш, уларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш хамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги билан келишилган холда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тасдиқланган “2024 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида тармоқ корхона ва ташкилотларида фаолият юритаётган ёш кадрларни мустақил ва эркин фикрлашига, ўз касбини пухта ўзлаштиришига алоҳида эътибор берилмоқда.
“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик-танловда тармоқда фаолият юритаётган “Энг фаол ёш қурувчи” ҳамда “Энг фаол ёш транспортчи” номинациялари бўйича худудий 1-босқичда 1-ўринни эгаллаган ёш мутахассислар жорий йилнинг 26 июл куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Металлург” пансионатида мазкур кўрик-танловнинг “Энг фаол ёш қурувчи” ҳамда “Энг фаол ёш транспортчи” номинациялари бўйича 2-Республика босқичида иштирок этишди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар худудий босқичларида “Энг фаол ёш қурувчи” ҳамда “Энг фаол ёш транспортчи” номинацияларибўйича ғолиб бўлган28 нафарёш мутахассислар лойиҳалар ҳужжатлари, презентациялар, фотоальбом ва видеолавҳалар билан иштирок этишди.
Республика босқичи иштирокчилари тегишли ташкилот раҳбари томонидан имзоланган тавсифий тавсиянома, ўз меҳнат фаолиятида эришган ютуқларини тасдиқловчи ва акс эттирувчи ҳужжатлар, ижодий, бадиий ва илмий ишларининг нусхалари, янги ишланма ва лойиҳалари, лойиҳани тадбиқ қилиш механизми ва унинг самарадорлиги ҳақида маълумотлар, оммавий ахборот воситаларида ўз соҳасига оид мавзуларда чоп этилган мақолалари, ижтимоий-сиёсий фаоллиги, маънавий етуклиги, жамоат ишларида фаол иштироклари бўйича хакамлар хайъати томонидан баҳоланиб, ғолибларини аниқлади. Ғолиблар тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Танлов якунида меҳмонлар ва иштирокчилар учун маданий тадбирлар ўтказилди.
2024 йил Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик-танловда “Энг фаол ёш қурувчи” номинацияси ғолиблари | |
1-ўрин | Даниқулов Бунёд Набийвич – Тошкент шаҳридаги “ART DECO DECING” компаниияси бош менежери |
2-ўрин | Эгамов УмидАбдибаннович — Оқолтин транспорт касб-ҳунар мактаби ўқитувчиси |
3-ўрин | Абдужаббаров Исломиддин – Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти талабаси |
2024 йил Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик-танловда “Энг фаол ёш транспортчи” номинацияси ғолиблари | |
1-ўрин | Саидов Достон Нуриддин ўғли – Тошкент давлат транспорт университети Техносфера хавфсизлиги кафедраси PHD таянч доктаранти |
2-ўрин | Тувганбоев Мохиржон Махмуджон ўғли – Наманган вилояти транспорт бошқармаси бош мутахассиси |
3-ўрин | Обидов Султонхон Собитхон ўғли – Самарқанд вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси бош мутахассиси |
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: