Ўзбекистон автомобил йўллари қўмитаси ва Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасидаги Тармоқ Жамоа Келишуви, ҳамда корхонанинг жамоа шартномаси бандларидан келиб чиқиб, ишчи-хизматчиларининг бўш вактларини сермазмун ўтказиш, билимларини мустаҳкамлаш мақсадида Жиззах автомобил йўллари бош бошқармасига қарашли Зомин туман йўллардан фойдаланиш ДМ да 2025 йил 15 март куни муассаса бўлимлари ўртасида “ЗАКОВАТ” интеллектуал мусобақаси ўтказилди.

Ушбу мусобақада маъмурий бошқарув бўлимининг “Зукко”, бош механика бўлимининг “Автомобилчи”, 144,145-йўл бўлимларининг “Нурли йўл”, 146-йўл бўлимининг “Йўлсозлар” ҳамда Асфальтбетон цехининг “Билимдон” жамоалари ўзаро беллашдилар. Ушбу мусобақада Асфальтбетон цехининг “Билимдон” жамоаси энг кўп саволларга жавоб топишди ва мусобақа ғолиби бўлди. Шунингдек “Нурли йўл” ҳамда “Йўлсозлар” жамоалари ҳам ушбу мусобақада фаол иштирок этишди. Ғолиб жамоалар ҳамда мусобақа иштирокчилари маъмурият ва касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Заковат”интеллектуал мусобақаси ақлни чархлайдиган, мантиқий фикрлаш кўникмасини ривожлантирувчи машғулотдир. Мазкур тадбир қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди. Бизнинг жамоамиз ҳам мусобақада фаол иштирок этди ва муносиб тақдирланди. Ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, мусабақалар бардавом бўлсин!” – дейди “Йўлсозлар” жамоасининг гуруҳ сардори Рахматуллаев Хусниддин.




Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: