Жорий йилнинг 13 май куни Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти — Наманган кўприклардан фойдаланиш унитар корхонасида “Касаба уюшмаси афзалликлари”га оид йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда йиғилганларга юқоридаги мавзу бўйича тармоқ касаба уюшмаси кенгаши раиси Феруза Эрматова сўзга чиқиб, касаба уюшмаси афзалликлари ҳамда меҳнат муҳофазаси доимий эътибордаги долзарб масалалардан бири эканлиги тўғрисида тушунтиришлар берди.
Мазкур йиғилишда навбатда сўз олган ташкилот раҳбари Хакимжон Насиханов йиғилганларга фаолият давомида касаба уюшмасининг ўрни, айниқса иш жараёнида меҳнат муҳофазасига эътибор, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, шунингдек, ҳушёрликни ошириш доимий вазифалардан бири эканлиги бўйича тадбир иштирокчиларига тушунчалар берди.
Ташкилот касаба уюшма раиси Абдурасул Дадажонов ҳамда меҳнат муҳофазаси вакили Шуҳратжон Назаровлар юқорида сўзлардан келиб чиқиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: