Инсон қадри ҳар нарсадан улуғ. Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, оламшумул ўзгаришлар замирида ана шу эзгу мақсад мужассам.Кексаларни эъзозлаш, қадрлаш уларга ҳурмат эътибор кўрсатиш халқимизга хос азалий қадриятлардан биридир. Юртимизда кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ғамхўрлик қилиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сонли қарори билан ҳар йили октябр ойининг биринчи хафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиннг 2021 йил 17 сентябрдаги 158-сон “Кексалар ҳафталиги”ни 4-10 октябрь кунлари ўтказиш бўйича мажлис баёни ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 04.10.2019й “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини оширишда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида”ги 16-14”с”- сонли ҳамда Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг ушбу кун тартибидаги масала юзасидан қабул қилинган қарорлари ижроси бўйича Жиззах вилояти АЙҲББ касаба уюшма қўмитаси томонидан “2021 йил 4-10 октябр кунлари ўтказилаётган “ Кексалар хафталиги” тадбирларида иштирок этиш бўйича тадбирлар режаси” ишлаб чиқилди.
Мазкур тадбир режасига асосан Жиззах вилоят Автомобил йўллар худудий бош бошқармасига қарашли йўл хўжалиги корхоналари ва ташкилотларида , шу жумладан Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида ҳам бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди.
Амалга оширилган тадбирлар доирасида Зомин ТЙФУК корхонасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб ҳозирги кунда қарилик гаштини сураётган 20 нафар кексалар : меҳнат фахрийлари, меҳнат ногиронлари, нафақахўрларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг холидан хабар олинди ва уларга озиқ-овқат махсулотларидан иборат тўпламлар тарқатилди.
“Йўл соҳасида узоқ йиллар ишладим, хозирги кунда қарилик гаштини сураяпман, биз кексалар доимо эътибор ва эъзоздамиз, яхши кунларда бизни ёдга олиб, ғамхўрлик кўрсатаётган ва бундан хайрли ишларни бошида турган қалби дарё инсонлар ҳамиша омон бўлсин, уларнинг дардимизни ҳис қилиб тургани яшашга бўлган иштиёқимизни янада оширади”- дея дуога қўл очади 87 ёшли меҳнат фахрийси Тошпулат ака Алимов – ташкилотчилардан бир умр миннатдормиз.”
Корхонада Мехнат Фахрийлари ўртасида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича ҳам мусобақа ўтказилди. Совринли ўринларни эгаллаган кексалар моддий ва маънавий рағбатлантирилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: