“Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”ни ўтказишнинг асосий мақсади меҳнатни муҳофаза қилиш борасида энг яхши натижаларга эришган корхоналарни, ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ходимларнинг меҳнати муҳофазасига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда энг яхши касаба уюшма қўмитасини, меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини амалга оширишда энг яхши меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилни аниқлаш, шу билан бирга ижтимоий шериклик тизимини ривожлантириш деб белгиланган.
Тармоқ корхона, ташкилотлар ва муассасалар ўртасидаги “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг 2 босқичига вилоятлар кесимида тармоқ корхоналари ўртасида 1 ўринни эгаллаган 27та корхона ва ташкилотнинг “Ташкилотдаги меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги тизими ҳолати ҳамда меҳнат шароитлари”, “Касаба уюшма қўмитасининг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги фаолияти”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилнинг фаолиятини”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис фаолияти” юзасидан асосий кўрсаткичлар бўйичахужжатлар ва корхонада мехнат мухофазаси бўйича олиб борилаётган фаолиятлари акс эттирилган фотоальбомлар тақдим этилди.
Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ишчи комиссия томонидан хар бир номинация бўйича кўрик танловнинг 2-босқич ғолибларини аниқлашда Низом талаблари доирасида корхоналардаги мехнатни мухофаза қилиш холати ва мехнат шароитлари тўғрисида кўрик танлов қатнашчиси ишини акс этувчи кўрсаткичлар, мехнатни мухофаза қилиш бўйича корхона маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар, жамоа шартномаси бўйича тадбирларнинг бажарилиши, мехнат шаротларини яхшилаш учун сарфланган маблағлар хақида тахлилий маълумотлар ўрганиб чиқилиб мухокама қилинди.
“Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг 2-босқичида қуйидаги корхоналар ғолиб деб топилди. Жумладан:
“Ташкилотдаги меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги тизими ҳолати ҳамда меҳнат шароитлари” номинацияси бўйича
1 ўрин | “Қорақалпоғистон Республикаси йўллардан фойдаланиш” Унитар корхонаси (Қорақалпоғистон Республикаси) | Тлеуниязов Генжебой Кыдырниязович — директор | Бердимуратова Загипа Джолдасбаевна-касаба уюшмаси қўмитаси раиси |
2 ўрин | Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш Унитар корхонаси (Қашқадарё вилояти) | Вафоев Боборахим Толибович – директор | Шаймуродов Жасур Иботович – касаба уюшмаси қўмитаси раиси |
3 ўрин | “Ромитан йўллардан фойдаланиш” Унитар корхонаси (Бухоро вилояти) | Шарипов Эркин Акрамович –директор | Сирожов Мирхон-касаба уюшмаси қўмитаси раиси |
“Касаба уюшма қўмитасининг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги фаолияти” номинацияси бўйича
1 ўрин | “Бекободцемент” Акционерлик жамияти касаба уюшмаси қўмитаси (Тошкент вилояти) | Худаяров Азамат Абдумажитович – касаба уюшмаси қўмитаси раиси |
2 ўрин | “Сирдарёйўлкўкалам” Унитар корхонаси касаба уюшмаси қўмитаси (Сирдарё вилояти) | Мирзалиева Мақсад –касаба уюшмаси қўмитаси раиси |
3 ўрин | “LIONSTONE” масъулияти чекланган жамият касаба уюшмаси қўмитаси (Наманган вилояти) | Султонов Камолиддин Абдулсоқиевич- касаба уюшмаси қўмитаси раиси |
“Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилнинг фаолияти”
номинацияси бўйича
1 ўрин | Хабибуллаева Сурайё Абдурахмановна – “Кварц” Акциядорлик жамияти меҳнатни мухофазаси бўйича вакил (Фарғона вилояти) |
2 ўрин | Қўчқоров Беглаш – Нурота Туман йўллардан фойдаланиш Унитар корхонаси меҳнат мухофазаси вакили (Навоий вилояти) |
3 ўрин | Холжигитов Муротжон Бегназарович –Янгиобод ТЙФУК меҳнат мухофазаси вакили (Жиззах вилояти) |
“Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис фаолияти”
номинацияси бўйича
1 ўрин | Ғозиев Турсунбой Акбаржонович- Булоқбоши туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, меҳнат мухофазаси бош мутахассис (Андижон вилояти) |
2 ўрин | Эргашев Достон Ғулом ўғли – Самарқанд вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси, автомобиль йўлларини транспорт, механизация хамда техник таъминлаш бўлими бошлиғи (Самарқанд вилояти) |
3-ўрин | Мирхидиятов Дилмурод Мириноят ўғли- “TREST-12” Акционерлик жамияти мехнат мухофазаси мутахассиси (Тошкент шахар) |
Ғолиб бўлган корхоналар, бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари, Мехнатни мухофазаси бўйича жамоатчилик вакиллари, Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассислар Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши “Диплом”и ва совғалари билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: