Жорий йилнинг 28 февраль ҳамда 1 март кунлари Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Республика кенгашининг бош меҳнат техник инспектори Умиджон Бозоров иштирокида қурилиш ташкилотларида меҳнат тўғрисидаги қонун хужжатларига ва меҳнатни муҳоаза қилиш қоидаларига Наманган вилоятида олиб борилаётган ишларни жамоатчилик назорати бўйича вилоятда жойлашган “Зафар қурилиш сервис”, “Косонсой бунёдкор” қурилиш, “Долина агро Чуст”, “Варзик глобал билдинг”, “Равнақ”, “Ғирвон сити”, “Элобод сити” масъулияти чекланган жамиятларига ташриф буюрилиб, у ерда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.
Қурилиш объектларида ишчиларга яратилган шароитлар, жумладан, ошхона, сан.узель, ишчилар учун ётоқхоналар кўздан кечирилди.
Объектларда мехнат мухофазаси қоидаларига риоя қилиш холатлари ўрганилди. Корхона меҳнат мухофазаси вакилларига аниқланган камчиликлар юзасидан керакли тушунчалар ва корхона раҳбариятига аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, юқоридаги қурилиш корхоналарини касаба уюшмасига жалб қилиш бўйича тавсиялар берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: