Миллий қадриятлар-миллат кўзгуси

Қадриятлар ҳар бир миллатнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ойнадек кўрсатиб турувчи энг муҳим омиллардан бири.

Бугун Тўрақўрғон туман 2-сон политехникумида «Миллий қадриятлар миллат кўзгуси» номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда гуруҳлар ўртасида ош танлови, миллий ўйинлар мусобақаси ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад қадриятлар халқимизнинг бебахо бойлиги, жамиятимиз, миллатимиз, давлатимиз тараққиётининг асосий омилларидан бири эканлиги, азал -азалдан  халқимизга хос бўлган миллий қиёфани шакллантирувчи мардлик, тантилик, мехмондўстлик, саховатпешалик, ўзаро хурмат,, биродарлик, бағри кенглик каби бетакрор фазилатларни ёшларимиз онгига сингдиришдир.

Print Friendly, PDF & Email