Муносиблар тақдирландилар

“Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”ни ўтказишнинг асосий мақсади меҳнатни муҳофаза қилиш борасида энг яхши натижаларга эришган корхоналарни, ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ходимларнинг меҳнати муҳофазасига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда энг яхши касаба уюшма қўмитасини, меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини амалга оширишда энг яхши меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилни аниқлаш,  шу билан бирга ижтимоий шериклик тизимини ривожлантириш деб белгиланган.

Тармоқ корхона, ташкилотлар ва муассасалар ўртасидаги  “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг 2 босқичига  вилоятлар кесимида тармоқ корхоналари ўртасида 1 ўринни эгаллаган 21та корхона ва ташкилотнинг “Ташкилотдаги меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги тизими ҳолати ҳамда меҳнат шароитлари”, “Касаба уюшма қўмитасининг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги фаолияти”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилнинг фаолиятини”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис фаолияти” юзасидан асосий кўрсаткичлар  бўйичахужжатлар ва корхонада мехнат мухофазаси бўйича олиб  борилаётган фаолиятлари акс эттирилган фотоальбомлар тақдим этилди.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ишчи комиссия томонидан хар бир номинация бўйича кўрик танловнинг 2-босқич ғолибларини аниқлашда Низом талаблари доирасида корхоналардаги мехнатни мухофаза қилиш холати ва мехнат шароитлари тўғрисида кўрик танлов қатнашчиси ишини акс этувчи кўрсаткичлар, мехнатни мухофаза қилиш бўйича корхона маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар, жамоа шартномаси бўйича тадбирларнинг бажарилиши, мехнат шаротларини яхшилаш учун сарфланган маблағлар хақида тахлилий маълумотлар ўрганиб чиқилиб мухокама қилинди.

“Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг 2-босқичида қуйидаги корхоналар ғолиб деб топилди. Жумладан:

Ташкилотдаги меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги тизими ҳолати ҳамда меҳнат шароитлари” номинацияси бўйича

1 ўрин  “Охангаронцемент” Акционерлик жамияти (Тошкент вилояти)Усольцев Юрий Александрович – бош директорРискулов Бахром Жонибекович-касаба уюшмаси қўмитаси раиси
2 ўринҚорақалпоғистон Республикаси йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонасиМауленбердиев Дастан Сабирбаевич — бошлиқБердимуратова Загипа Джолдасбаевна –касаба уюшмаси қўмитаси раиси
3 ўринБахмал йўллардан фойдаланиш Давлат муассасаси (Жиззах вилояти)Султонов Шерзод Илдашевич — бошлиқНорқўзиев Абдурашид Бегимқулович – касаба уюшмаси қўмитаси раиси

“Касаба уюшма қўмитасининг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги фаолияти” номинацияси бўйича

1 ўрин“Termiz daryo porti” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитаси — (Сурхондарё вилояти)Калимулина Эльмира Рахимовна — касаба уюшмаси қўмитаси раиси
2 ўрин“Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали” касаба уюшмаси қўмитаси (Сирдарё вилояти)Назарова Шахноза — касаба уюшмаси қўмитаси раиси
3 ўринНавбахор туман йўллардан фойдаланиш Давлат муассасаси касаба уюшмаси қўмитаси (Навоий вилояти)Худойбердиев Фаррух Баходирович – касаба уюшмаси қўмитаси раиси

“Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилнинг фаолияти”

номинацияси бўйича

1 ўринРайисалиев Аброржон Акбаржонович — “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси” Давлат муассасаси меҳнат мухофазаси бўйича жамоатчилик вакили (Наманган вилояти)
2 ўринАбдуллаев Қодир Вахобович — “Трест 12” Акционерлик жамияти 49-қурилиш бошқармаси меҳнатни мухофазаси бўйича жамоатчилик вакили (Тошкент шахар)
3 ўринАкбаров Асқарали Ахмадалиевич – “Қурилиш экстра” МЧЖ меҳнатни мухофазаси бўйича жамоатчилик вазири (Андижон вилояти)

“Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис фаолияти”

номинацияси бўйича

1 ўрин  Эшмўминов Нурбек Шухрат ўғли – “7-Автобус саройи” филиали меҳнатни мухофаза қилиш мухандиси (Тошкент шахар)
2 ўрин  Ўринбоев Иззатилло Қудратилло ўғли – Шахрихон туман йўллардан фойдаланиш Давлат Муассасаси меҳнатни мухофаза қилиш мухандиси (Андижон вилояти)
3-ўринОбидов Султонхон Собитхон ўғли – Самарқанд вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси  (Самарқанд вилояти)

Ғолиб бўлган корхоналар, бошланғич касаба уюшмаси қўмиталари, Мехнатни мухофазаси бўйича жамоатчилик  вакиллари,  Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассислар тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши “Диплом”и ва совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email