2024 йил 9 октябрь куни Тошкент архитектура-қурилиш университетида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида “Муносиб меҳнат ҳафталиги”доирасида “Муносиб меҳнат – барқарор жамият гарови” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан вакиллар иштирок этишди.
Семинарда тизим ташкилотларида муносиб меҳнат тамойилларини жорий этишдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳамда бу тамойилларни амалиётда қўллаш борасида фикрлар билдирилди. Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи М.Н.Исаев ўз маърузасида Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикасида ратификация қилинган Конвенцияларига тўхталиб, муносиб меҳнат тамойилларини қўллашда уларнинг аҳамияти борасида батафсил тўхталиб ўтдилар.
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат стандартлари бошқармаси бош мутахассиси юртимизда муносиб меҳнат тамойилларини жорий этишдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Юнусобод тумани кенгаши депутати Ш.Ж.Қуранбаев эса Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Меҳнат кодекси, меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришлар хусусида маъруза қилди.
Тадбир муҳокамаларга бой ва қизғин тарзда ўтди.
Тадбир оммавий ахборот воситалари: Ўзбекистон 24 дастури, “Ишонч” газетасида ҳамда Ўзбекистлн Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши веб-сайтларида ёритилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: