“Навоий сув таъминоти” АЖда ҳисобат-сайлов йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 18 февраль куни “Навоий сув таъминоти” акциядорлик жамияти бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти ҳисобот-сайлов III конференцияси ўтказилди.

Конференцияга Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси вакили Бобоёров Махмуд Ҳамидович, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Навоий вилоят кенгаши раиси ўринбосари Исоқов Нормурод Исроилович, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят кенгаши раиси Юлдашева Наргиза Икромовна таклиф этилди.

“Навоий сув таъминоти” акциядорлик жамияти бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти ҳисобот-сайлов III конференцияси Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси уставига ва “Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги низом”га мувофиқ ўз ишини бошлади.

“Навоий сув таъминоти” акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитасининг 2020 йил февралдан 2025 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунларига баҳо берилиб, келгусида ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида устувор вазифалар белгилаб олинди.

Сайлов муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди..

Print Friendly, PDF & Email