Наманган вилояти ташкилотида хисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди

Маълумки, 2025 йилда бугунги кунда мамлакатимиз миқёсида Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонланади. Ушбу муносабатга боғланган ҳолда кўтаринки кайфиятда бугун

Ўзбекистон транспорт, йўл  ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилоят  Кенгаши тизимидаги қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида аввало мавзуга дахлдор “Маърифат соати” ташкил этилди.

Ушбу тадбир бевосита  бошқарма маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2024–2026-йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024-йилда бажарилиши ҳамда ҳисобот-сайлов йиғилишига уланиб кетди.

2023-2025 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2024-йилдаги ижроси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бош кенгашининг 2024-йил 21-декабр кунидаги ИХ-3-сонли «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида»ги Низоми асосида Ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Умумий йиғилишда касаба уюшмаси қўмитасининг 2020-йил февралидан 2025-йил февралигача давр оралиғида бажарган ишлари юзасидан музокаралар олиб борилди. Сайланган касаба уюшма раиси ва касаба уюшма қўмитаси аъзолари ўз дублёрларини танладилар.

Йиғилиш якунида касаба уюшмаси томонидан фаол ходимларга ташаккуронма ва эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email