Республика оилавий спорт мусобақаларини ўтказишдан асосий мақсад ва вазифалар, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган меҳнаткашларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, аҳоли ва ёшларни жисмоний тарбия ва соғломлаштириш спортига қизиқишларини кучайтириш, меҳнаткашлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спорт билан оилавий шуғулланиш кўникмаларини шакллантиришдир.
“Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш, тиклаш ва реабилитация ишлари ҳамда оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш, бу борада тегишли инфратузилма ва бошқа зарур шарт-шароитларни яратиш асосий мақсаддир.
Оммавий спортни ривожлантириш бўйича аҳоли орасида, хусусан, ёшлар, аёллар, кексалар ўртасида спорт мусобақалари ва танловларини ташкил этиш, тармоқ корхона ва ташкилотларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириб бориш, ходимлари ўртасида оммавий спорт турлари ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Касаба уюшмаси Республика Кенгашининг тегишли раёсат қарори билан “Отам онам ва мен – спортчилар оиласи” шиори остидаги Республика Спартакиадаси”ни ўтказиш белгиланди.
Мусобақалар асосан 2 босқичда ташкил этилиб,
I- босқичи 12-апрелдан 6-майгача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар худудий касаба уюшмаси босқичи;
II-босқич- 14-май санасида Республика финал босқичи бўлиб ўтди. Натижада Республика босқичига худудий мусобақаларда ғолиб бўлган 14 нафар ғолиб спортчилар оиласи иштирок учун етиб келди.
Якунда Қорқалпоғистон Республикаси “Қорақалпоқйўлкўкалам”ДМ етакчи мутахассис лавозимида фаолият олиб бораётган Қадиримбетовлароиласи 1- чи ўринни, Андижон вилояти Балиқчи тумани йўллардан фойдаланиш ДМ йўл устаси Номирзаевлар оиласи 2-ўринни, Фарғона вилояти Узаковлар оиласи 3-ўрин сохибига айланишди. Шунингдек қўшимча номинациялар бўйича хам Жиззах вилояти Холйигит Бекназаровлар оиласи “Энг чаққон ота”, Хоразм вилояти, Искандарова Азиза “Энг фаол она”, Наманган вилояти Ғ. Холиқовлар оиласи “Ғалабага бўлган интилиши юксак оила”, жажжи спорт севар Ибрагимов Абдурахмон Илхом ўғли эса “Энг эпчил бола” номинациясида ғолиб деб топилишди.
Барча ғолиб ва совриндорлар тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
(1-ўрин ғолибига 43дг телевизор), (2-ўрин ғолибига 32дг телевизор), (3-ўрин ғолибига пелесос) берилди. Қўшимча номинант ғолибларга чинни идишлар тўплами берилди. Ғолибликни қўлга киритмаган иштирокчи оилаларга хам чинни идишлар тўплами совға қилинди.
Истардикки юртимизда спортсевар оилалар кўпайса.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: