Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туризмни ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлари ижросини таъминлаш, ички туризмни ривожлантириш имкониятидан унумли фойдаланиш, Ўзбекистон касаба уюшмалариФедерацияси Кенгашининг туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлари, 2023-2025 йиллар учун қабул қилинган “Ўзавтойўл” ДАК ва Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасидаги Тармоқ Тариф Келишуви, корхонанинг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” дастурларини ижросини таъминлаш дастури , ҳамда корхонанинг жамоа шартномаси бандларидан келиб чиқиб, меҳнат фахрийлари , ишчи-хизматчиларининг бўш вактларини сермазмун ўтказиш, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун 2024 йил 25 сентябрь куни Жиззах вилояти АЙҲББ КУҚ.сига қарашли Янгиобод тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида ишловчи ходимлар ва меҳнат фахрийларидан 15 нафарининг Жиззах вилоят Янгиобод тумани “Хўжамушкент” зиёратгоҳига зиёрат-саёҳати ташкил қилинди .
Саёҳатчилар муқаддас “Хўжамушкент” зиёратгоҳини зиёрат қилиб, ушбу қадомжода сўнгги йилларда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан яқиндан танишдилар.
Хамкасблар билан саёхат килиш ўзгача бўлар экан. Кўрсатилган эътибор ва меҳмондўстлик учун ташкилотчилардан чексиз миннатдорман.” – деди меҳнат фахрийси Зокиров Турдимурод ака.
Зиёрат — саёҳат якунида меҳнат фахрийларига эсдалик совғалар топширилди.
Янгиобод ТЙФДМ КУҚ раиси К.Рахматов
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: