Қадриятлар ҳар бир миллатнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ойнадек кўрсатиб турувчи энг муҳим омиллардан бири.

Бугун Наманган вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси ходимлари миллий руҳда олиб борилган «Сиёсий – маърифат соати» ҳар жума куни анъанага айланган, шунингдек, тадбир ўзлигимизни англаган ҳолда ўтказилди.

— Тадбирдан кўзланган мақсад қадриятлар халқимизнинг бебахо бойлиги, жамиятимиз, миллатимиз, давлатимиз тараққиётининг асосий омилларидан бири эканлиги, азал -азалдан халқимизга хос бўлган миллий қиёфани шакллантирувчи мардлик, тантилик, мехмондўстлик, саховатпешалик, ўзаро хурмат, биродарлик, бағри кенглик каби бетакрор фазилатларни ёшларимиз онгига сингдиришдир,-дейди инспекция касаба уюшмаси раиси Садриддин Қўчқаров.

Бундай тадбирлар, миллийлик билан боғланган ҳолда ҳар бир тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳам ўтказилмоқда.

Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: